Видео: Нукусда чиқиндидан картон, ип толаси, фасад ғиштлари ва кўмир-брикетлар ишлаб чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20–21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига сафари чоғида Нукус шаҳрида саноат ишлаб чиқариш корхоналарини бунёд этиш лойиҳалари билан танишар экан, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида топшириқ берган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидан олинган 4 миллион 705 минг доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига бу ерда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишловчи "Roodell recovery" корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида аҳолининг бандлиги таъминланиб, юрт ободлиги ва халқимиз турмуш даражаси юксалаётганлиги таъкидланди.
 
Йилига 146 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонага замонавий дастгоҳлар ўрнатилди, 100 га яқин иш ўрни яратилди.

 

Видео манбаси: qalampir.uz
Бўлимлар