Нукусда божхоначилар порахўрлик ва коррупция бўйича коллеж ўқувчилари билан учрашишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан “Коррупцияга қарши курашиш” йўналишида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ва кенг тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини янада ошириш ҳамда бу борадаги амалий саъи-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида, Республикаси ҳудудида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳар хафтанинг пайшанба кунлари ташкил этилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да аҳоли билан ўтказилаётган учрашув, семинар, давра суҳбатларида мунтазам иштирок этишлари йўлга қўйилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Шундан учрашувлардан бири, Нукус шаҳридаги “Нукус маданият ва санъат коллежи”да бўлиб ўтди. Унда иштирок этган божхона ходимлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, шу билан биргаликда бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, халқ фаровонлигини янада юксалтиришга, ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялашга қаратилганлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

DSC_0009.JPG

Йиғилишда иштирок этганлар диққатига, божхона ходимлари ўртасида коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқармада жорий қилинган 0 361 224-02-68 “Ишонч телефон” рақамлари алоҳида таъкидлаб ўтилган ҳолда, мазкур иллатга қарши курашишда жамиятда муросасизлик муҳитини шакллантиришда бевосита жамоатчилик назорати ва аҳолимизнинг фуқаролик позицияси муҳим роль ўйнаши лозимлиги яна бир бора қайд этилди.

Бўлимлар