Нукус туманида тадбиркор прокуратура ёрдами билан ўз цехига газ улатди ва 14 фуқарони иш билан таъминлади

Нукус тумани прокуратурасига шу йилнинг 9 ойида 179 мурожаат келиб тушиб, унинг 115 мурожаати прокуратурада ечилди. Натижада 54 шахснинг ҳуқуқларининг тикланиши таъминланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси газетаси хабар бермоқда.

Масалан, Нукус туман прокуратурасига туман ҳудудидаги "Нурсултан Алёна" МЧЖ раҳбари Ф.Жулмағанбетов мурожаат қилиб, Нукус тумани ҳудудида оҳак ва брусчатка ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш учун газ тармоғида қўшилишда амалий ёрдам сўраган.

Унинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, натижада Ф.Жулмағанбетовнинг оҳак ва брусчатка цехи газ тармоғига уланди. Шу цехнинг ишга туширилиши натижасида 14 фуқаронинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Бўлимлар