Охирги 4 турда ютқазган "Орол" мавсумни нечанчи ўринда якунлади?

2017 йилги Биринчи лига мавсуми ўз ниҳоясига етди. Нукуснинг "Орол" жамоаси охирги 4 турда "Нурафшон" (0:1), "Машъал-2" (0:8), "Цементчи" (1:5) ва "УзДонг-Жу" (1:2) жамоаларига имкониятни бой берди.

Темур Турдиев шогирдлари 34 ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозониб, 17 тасида имкониятни бой беришди ва қолган 7 тўқнашувда муроса кўчасини танлашди. Тўплар нисбати 55:72! 

Умуман олганда нукусликлар охирги 13 ўйиннинг атиги биттасида ғалаба қозониб, 9 тасида имкониятни бой беришди. Ундан олдин эса жамоа кетма-кет 7 та мағлубиятсиз ўйин ўтказган эди.

Мавсум якунига кўра "Орол" 34 ўйинда 37 очко тўплаб, 18 жамоа орасида 13-ўринни эгаллади.

Бўлимлар