ҚДУ магистранти Россия Федерациясида ўтказилган фестивалда қатнашиб қайтди (фото)

Мазкур йилнинг 14-22 октябр кунлари Россия Федерациясининг Адлер туманида ўтказилган бутун дунё ёшлар ва талабаларнинг XIX фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга 185 мамлакатдан 25 мингдан ортиқ қатнашувчи ва 5 мингдан ортиқ волонтёрлар, Ўзбекистондан 47 қатнашувчи расмий, 50 га яқини ўзларининг қизиқувчилиги бўйича қатнашиб келган. Феситивалга Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура бўлими рус тили мутахассислигидан Айсултан Бектурсынова ҳам фан ва таълим соҳаси бўйича қатнашиб келди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

«Фестивал жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Биз ёшларда катта таъсир қолдирди. Масалан, фестивалнинг очилиш маросимида Россия Федерациясининг президенти қатнашди. Шунингдек, депутатлардан Жириновский, Россия президентининг фан ва таълим ишлари бўйича президент ёрдамчиси Фурсенко, Россия ташқи ишлар министри Лавров, халқаро спикер Ник Вуйчичлар қатнашиб ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашди», - деди Айсултан биз билан суҳбатда.

Фестивал дунё тиллари ҳисобланган хитой, рус, инглис, француз, араб, испан тилларида олиб борилган.

«Мен фан ва таълим соҳаси бўйича қатнашганлигим учун, бизнинг шўъбада бутун дунё ёшларининг муаммолари бўйича фикр-мулоҳазалар бўлди», - деди Айсултан.  

Фестивалда ҳар бир миллат вакилларининг ўзларининг маданияти ва ҳунарларини кўрсатиши учун экспо кўргазмаси ташкиллаштирилган. Кўргазмадан тушган маблағларни (Ўзбекистондан 30 минг рубль) касалларга ёрдам берувчи фонд ҳисобига ўтказилган.

 Фестивалда ҳар хил соҳа бўйича ва ҳунар ўрганиш учун спорт майдонлари, «келажак кутубхонаси», архитектура, расм чизиш, тасвирга олиш бўйича мастер класслар мунтазам иш олиб борган.

Шу каби фестивалларнинг кўплаб ташкиллаштирилиши бутун дунё ёшларининг бирлашишига, уларнинг дўстлашиши ва тажриба алмашиши учун хизмат қилади.

Бўлимлар