Берунийда 13 маротаба СМС шаклида келган қарздорлик бекор қилинди

Беруний туман Андижон кўчаси 3 уйда яшовчи фуқаро Мавленов Азат  "Беруний ТЭТК" ходимларидан норозилиги ҳақида"ги ёзма ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори «KRuz.uz»га хабар бермоқда.

Беруний туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мазкур ариза ўрганилиб чиқилди. "Беруний ТЭТК" филиалидаги Истеъмолчининг шахсий картасини тақдим қилиш натижасида, охирги Смс Обходида жами  366713 сўм қарздорлик мавжудлиги маълум бўлди.

Истеъмолчининг хонадонидаги "электр ҳисоблагич"и бугунги кунга 4753 Квт мавжуд бўлгн лекин, "Беруний ТЭТК" томонидан тақдим қилинган шахсий картаси бўйича, истеьмолчининг хонадони 2017 йилнинг 25-кунига 8160 Квт электр энергияси истеьмол қилинганлиги яьни 3407 Квт фарқи билан кўп электр энергия истеьмол қилганлиги тўғрсида маьлумот тақдим қилинди. Ушбу фарқ 2016 йил май ойидан буён 13 маротаба СМС юборилганлиги натижасида юзага келган.

Шу камчиликлар маълум бўлганлиги сабабли Қорақалпоқ худудий электр таьминлаш корхонаси акциядорлик жамиятига ва "Беруний ТЭТК" га Жамият томонидан алоқа хат орқали мурожаат қилиниб, натижада Истеъмолчи янги №010283068009955 рақамли  электр хисоблагич ускунаси билан таъминланди ва жами 875221 сўм Истеъмолчининг фойдасига ҳал бўлиб барча камчиликлар бартараф қилинди.

Бўлимлар