Тахтакўпирда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларини ҳуқуқий қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Дилмурод Қосимов бошчилигида Тахтакўпирда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Тахтакўпир тани" газетаси хабар бермоқда.

Учрашувни туман ҳокими Жамбул Адилов бошқариб борди.

Мажлисда айрим тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни ўртага ташлашди.

Жумладан, якка тадбиркор Сабир Абдикаримов амалга оширилмаган кредити бўйича, Турсинбек Казбеков солиқ тўловларидан норозилиги билан бирга “Абдибек-Тахта" якка корхонасига тегишли новвойхонага ун маҳсулотлари мўлжали ҳали кам эканлиги, уни кўпайтириш мумкин эканлиги, Света Қадриалиева уйи ёнидан очилган сомсахона ишларини янада ривожлантириш мақсадида кредит олиш, Айтбай Нуратдинов халққа хизмат кўрсатаётган стомоталогия марказини янда кенгайтириш учун ҳозирги кунда янги бино тайёрлаётганини, марказдан келажакда даволашнинг бошқа турларини кенгайтириш учун “Асака" банкдан сўраган кредитини олти ойдан буён сарсон бўлаётганини, Наргиза Нуратдинова билан Пахратдин Жавмитбаевалар ҳам ўзларининг тадбиркорлик талабларини, ундаги муаммоларни ечишда амалий ёрдам сўрашди.

Ўз навбатида муаммолар Д.Қосимовнинг бошчилигида тингланди ва тегишли жойлар орқали ечиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Бўлимлар