Тимур Турдиев: "УзДонгЖу"га шунчаки имкониятни бой бериш учун келмадик"

Бугун Биринчи Лиганинг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “УзДонгЖу” ўз майдонида “Орол”га қарши курашади. Қизиқарли кечиши тахмин қилинаётган беллашувдан олдин нукусликлар устози Тимур Турдиев Fut.uz интернет порталига ўз фикрини билдирди.

- Мен “УзДонгЖу”ни кучли жамоа эканлигини билардим. Бироқ биз сафарга шунчаки мағлуб бўлиш учун ташриф буюрмадик. Аксинча, ғалаба қозонишни режлаштирмоқдамиз. Йигитларимиз ўйинга тайёр ва биз бугун ўз ўйинимизни намойиш қилиш орқали ғалаба қозонишимиз мумкин. Бугунги учрашувдан олдин таркибимизда йўқотишлар бор. Уч нафар ўйинчимиз иштирок эта олмайди.

- Жорий йилда «Орол»ни кўрсатаётган ўйинларига муносабатингиз қандай?

- Ҳаммаси яхши кетмоқда. Биласиз, жамоамиз асосан ёшлардан ташкил топган. Улар тажрибасини ошириб боришмоқда. Ўйиндан-ўйинга ўзига бўлган кучини намойиш этишмоқда.

Бўлимлар