Элликқалъада электр тармоқлари корхонаси ходими ёзган жаримани, корхонанинг ўзи тўлади

Элликқалъа  тумани Бўстон шахар М.Юсуф кўчасида истиқомат қилувчи Ш.Мавланова  Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан истеъмолчи хонадонининг электр хисоблагичи тамғаланмаганлиги сабабли жарима ёзилганидан норозилигини билдириб, Элликқалъа тумани Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Бу ҳақда Федерация матбуот ва ахборот сектори «KRuz.uz»га хабар бермоқда.

Норозилик сабаби ТЭТК ходими хонадонга яқинда янги хисоблагич ўрнаттирган лекин ўша пайтда хисоблагични тамғалаш тугул бу бўйича хонадон эгасини огохлантирмаган.

Ушбу масалага аниқлик киритиш учун  жамиятим хамда Элликқала туман ЭТК ходимлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда истеъмолчи хонадонига ёзилган жарима, Элликқалъа ТЭТК ходимининг масъулиятсизлиги оқибатида юзага келгани аниқланди.  Жамиятимиз томонидан истеъмолчига жаримасини қоплаш учун Элликқалъа ЭТКдан  жами 450.000(тўрт юз эллик минг) сўм пул ундириб берилди.

Бўлимлар