"Шантажчи аёл, уй учун бир-бирига жароҳат етказган ака-ука, суғурта пули олиш учун жароҳатланган беъмор, табиб туфайли ногирон бўлган аёл" (Шифокорнинг бир куни блоги)

Яқинда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги "Ёш репортёрлар" клуби аъзолари ўз блогларини очишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Ана шу блогерлар ўз блогпостларини жойлаштириб бошлашди. Блогер Севара Коптилеуова шифокорнинг бир куни мавзуси ҳақида ёзди. Қуйида ана шу блогпостни ўқишингиз мумкин.

Шифокор нафақат даволайди, балки дардини эшиткувчи яхши тинглавчу ҳам экан.

Бир кунда касалхонага минглаб инсонлар даъвоси билан дардига ҳам дармон сўраб келишади. Бир кун давомида ўзимни ҳамширалар билан бирга юриб уларнинг "Бир кунини" ўргандим. Мен бу ерга келган беморларнинг айтган ҳар бир шикоятларини эшитиб ўтирар эканман ҳайратта қолдим ҳатто бир оғиз сўз дейишга ҳам тилим бормади.

1. Битта эркак қабулга келиб:

Қўшни аёл бор, эри ва иккита қизи бор, кеча соат 18:30ларда аёл келиб уйда битта масала билан келганини айтди, аёлим йўқлигини айтиб ташқарида гаплашишни айтдим ва ташқарига чиққач аёл мени кўкрак қисмимга уриб, кийимларимни йиртиб ташлаб туҳмат қилди. Ураётган ваҳтида 10 тача қўшни аранг ажратди ва терговчи келди ва тунда безовта қилмаслигини ва менга эрталаб шифокорга кўриниб материал тўплашни айтди. Шикоятим юрагим тез-тез уриб кетяпти.

Айтиб ўтиш жойизки у аёл битта у кишига эмас кўпчиликка туҳмат қилиб тинчлигини бузган ва ҳамма, жумладан қўшнилари, ҳамкасблари бу аёлни қандайлигини яхши билишини ва ҳамма ундан безор ҳатто терговчи ҳам тунда у аёлнинг уйига киришга қўрқани учун ишни эртага қолдирганини такидлаб ўтди. Аёлнинг эри пиёниста, эри жабрланувчи киши билан биргаликда "Ободонлаштириш"да ишлашини, гувоҳлари кўплигини айтиб оҳири сабри тугагани учун ишни юқоригача олиб бормоқчилигини такидлади.

2. Уй-жойга талашкан ака-ука.

Натижада бир-бирига жароҳат этказишкан.

3. Онасини уйдан хайдаган.

Онаси уйни боласи номига расмийлаштиради ва уйга эга чиққан ўғлининг хотини ҳар ҳил гаплар билан, онасини уйдан ҳайдатиб юборади ва онаси акасининг уйида яшайди ва бунга опаси чидамасдан укасини ишларини айтса укаси унга қўл кўтаради (бунга ҳам аёли сабабчи)

4. Қўли синган аёл қабулга келади ва гипс қўйдиради.

Кейин у табибга боради, табиб гипсни олиб ташлаб: буни қайси аҳмоқ доктор қўйди? - деб ўз билгани бўйича даволайди. Натижада қўли ишламай, "ИНВАЛИД" ҳолига келиб ҳамма айибни шифокор бўйнига қўяди.

5. Суғурта пул учун югуриб юрган бемани одамлар.

Шифокор: Бизга кўпчилик беморлар келади ҳатто бемор дейиш ҳам ноўрин, оддийгина юзи тирналган шунга ваҳима қилиб тез ёрдам билан келади, ва «Касалхонада ётмасам бўлмайди, мен суғурта пул олишга ҳақли ман», - деб гап тортишар экан. Нимага соғлом бўлишига қарамасдан касалман деб гапига ёлғон қўшиб суғурта пул олишини айтади.

6. Кичкина боғча ёшидаги қиз катталар йўлидан ўтаман деб йиқилиб жароҳат олган ва уни тикишга тўғри келди.

7. «Уксус» ичган болали ёш келинчак"

Қайнонаси билан келишолмаган ёш она «уксус» ичади, 2 кун аввал тез ёрдам 1 ёшар бўласини қаттиқ истимага тушгани сабабли борган бўлса бу гал онаси учун.

8. "Дарахтдан йиқилган 21 ёшли йигит"

Қандайдир воқеа юз бергану дараҳтдан йиқилдим деб шифокор кўригига келди, ўзи юришга имкони йўқ, аравада олиб келишди.

9. "Бошдан зарба еган онахонимиз"

Бошидан қаттиқ зарба ейди ва қон тоҳтамасдан оқиб, паска қарай ўтади натижада иккала кўзлари атрофи жуда қизимтил ранга айланади.

10. "Мактаб эшигида"

Эшикдан чиқишим билан қўлим қисилиб қолди. Шикоят: Сал кўкарган, ва шишган.

11. "Бозордаги ҳодиса"

«Ўзи йўл тор, ундан одамлар ўтсинми ёки машиналар? Буни ҳал қилиш учун «Бозорком» билан гаплашиш керак!», - дейди бўлган воқеада қатнашганлардан бири.

Катта ёшдаги аёлни оёғини пайқамаган ҳайдовчи туртиб юборади ва касалхонага олиб келади, оёғи фақат пастки қисми кўкариб, шишган.

Кун давомида ҳар турли шикоят билан беморлар келишар экан уларга шифо тилашдан бошқа сўзимиз йўқ.

Бўлимлар