Тахиатошдаги оромгоҳда 120 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқармоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳридаги “Ойдин йўл” ёзги оромгоҳида Нукус шаҳри, Қўнғирот, Шуманай ва Хўжайли туманларидан 120 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқармоқда. 

Замонавий шароитларга эга оромгоҳда 10 га яқин ижодий ва спорт тўгараклари ташкил қилинган. 

– Мавсум давомида турли танлов ва спорт мусобақалари ташкил этиш, тарихий масканларга саёҳат уюштириш, тиббиёт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида соғлом турмуш тарзи ва ҳуқуқий маданият мавзуларида давра суҳбатлари ўтказиш кўзда тутилган, - дейди бош тарбиячи Меҳрибону Давлатмуродова. 
 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА 

Бўлимлар