"Ёшлар иттифоқи стипендияси"га аризлар қабул қилинмоқда

"Ёшлар иттифоқи стипендияси" учун аризлар қабул қилиниши 15 ноябргача давом этади.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши лозим:

- номзод анкетаси;

- фуқаролик паспорти нусхаси;

- 2 дона (3х4 ҳажмдаги) расм;

- Иттифоқнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси ҳамда Иттифоқнинг туман (шаҳар) Кенгаши раисидан тавсиянома;

- номзоднинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи акс эттирилган маълумотнома;

- номзоднинг иқтидори ва фаоллигини кўрсатувчи ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, диплом, сертификат ва бошқа);

- номзоднинг фаоллиги ва иқтидорини кўрсатувчи илмий-публицистик материаллар (тўпламлар ёки матбуотда чиққан илмий мақоласи, тезислари, публицистик мақоласи);

- номзоднинг Иттифоқ томонидан таъсис этиладиган танлов ва тарғибот тадбирларига таклифи ҳамда инновацион ғояси (чоп этилган ҳолда).

Қўшимча маълумотларни +99899 955 77 02 рақамидан олишингиз мумкин.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #1 16:53, 11.11.2017 Urazalieva Nuriya

    "Ёшлар иттифоқи стипендияси"га аризлар қабул қилинмоқда - "аризалар" бўлиши керак

Бўлимлар