Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нечта шифокор ишламоқда?

Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида самарали фаолият юритмоқда. 

7.jpg

 

220 ўринли шифо масканида жарроҳлик, ортопедия, пульмонология, реанимация, ревмакардиология, неврология, гематология, чақалоқлар патологияси, реабилитация бўлимлари ишлаб турибди. Уларда 40 дан зиёд малакали шифокор ва 127 ҳамшира меҳнат қилмоқда. Марказда мавжуд замонавий тиббий ускуналар болалар ўртасида учрайдиган касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Бўлимлар