Амударёда мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Амударё туманида  мактабгача таълим муассасалари  учун янги ва барча шароитларга эга бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. "Чордара” маҳалласида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим муассасаси эски бинода фаолият кўрсатаётган эди. Шу йилнинг май ойида "Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан муассаса учун янги ва кўркам бино қурилиши ишлари бошлаб борилди. Қурилиш учун 1 миллиард 100 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Барча шароитларга эга ва замонавий таълим муассасаси биноси қурилиши октябрь ойида якунланиб, фойдаланишга топширилди. Қулай жиҳозланган янги бино 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча талабларга жавоб беради, дея ёзмоқда "amunews.uz"

Яқинда мазкур муассаса янги биносининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Полвонов, "Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари, халқ таълими бўлими ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Мактабгача таълим муассасаси янги биносининг фойдаланишга топширилиши "Чордара” маҳалласи аҳли ва жажжи болажонларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди. Ишонамизки, янги бинода ўз фаолиятини бошлаган муассасада тарбияланаётган болажонлар келажак бунёдкорлари ва комил инсонлар бўлиб вояга етадилар.

Бўлимлар