Хўжайли тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

Хўжайли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Алламуратов Полат Кайпбергенович тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRuz.uz"га хабар берди.

П.Алламуратов 2016 йилдан буён "Микрокредитбанк" АТБ Хўжайли филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Полат Алламуратов Нукус шаҳрида омборхона мудири, дўкон мудири, дўкон экспедитори, "Ипак йўли" газетаси мутахассиси, "Пахтабанк", "Агробанк" ва "Микрокредитбанк"да турли лавозимларда фаолият юритган.

Бўлимлар