Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири лавозимига Уснатдинова Жумагул Шараповна тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ходимлари "KRuz.uz"га хабар беришди.

Ж.Уснатдинова бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, Қадир Бектурдиев вазирликдан кетганидан сўнг, бироз муддат вазир вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида ҳам фаолият юритган эди.

Жумагул Шараповна меҳнат фаолияти давомида Хўжайли туманидаги мактабда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида турли лавозимларда ва Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт колледжида директор лавозимларида ишлаган.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири тайинланди >>>

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар