"Ёш репортёрлар клуби" аъзолари "Нукус ФМ" радиосига саёҳат уюштиришди. Бундан мақсад нима? (фото)

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби"нинг бир гуруҳ аъзолари "Нукус ФМ" радисоига саёҳат уюштиришди.

Даставвал "Нукус ФМ" радиоси директори Бахтбек Ельманов радионинг 2009 йилда очилганидан бошлаб, бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтган бўлса, "Қарақалпақстан online" эшиттириши бошловчиси Лола Каллиханова бугунги кундаги эшиттиришлар ва информацион дастур олиб бориш ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Шундан сўнг ёш репортёрлар овоз ёзиш студиясида ўзлари тайёрлаган матнларни ўқишди. Радио режиссёри Бахтибай Хамдуллаев эса уларнинг хато ва камчиликларини айтиб, ўз тавсияларини беришди.

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Фурқат Юсупов ва "Нукус ФМ" радиоси директори Бахтбек Ельманов радиода "Ёшлар студиясини" ташкил этиш ва ёшлар ҳаётида рўй бераётган муҳим янгиликлар ҳақида бир соатлик эшиттириш тайёрлаш бўйича келишиб олишди.

Декабр ойидан бошлаб, "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари радиода тўғридан-тўғри эфир орқали эшиттиришларда чиқа бошлашади.

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Бўлимлар