Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Турешов Парахат Полатович Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

П.Турешов 1979 йили Тахиатош шаҳрида туғилган, миллати қорақалпоқ. 

Парахат Полатович меҳнат фаолияти давомида тахиатош шаҳри статистика ва ҳисоблаш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси, Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Нукус шаҳрининг олдинги ҳокими Жалғасбай Опаевдан сўнг, Сабир Нағметов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар