Рустам Жангабаевга Президент совғаси Нексия автомобили топширилди

Нукус шаҳрида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган спортчи Рустам Жангабаевга нексия автомобили тантанали тарзда топширилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов спортчига омад тилади ва унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғаси Нексия автомобилининг калитини топширди.

Бўлимлар