Қорақалпоғистонда ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун яна 455 километр сув линиялари қуриш керак

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 51 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ичимлик суви тармоқларининг узунлиги 5 минг километр бўлиб, тармоқни ривожлантириш учун яна 455 километр сув линиялари қуриш тақозо этилади. Шунингдек, 1 минг 260 кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга 94 хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатмоқда.

Кўп қаватли уй-жой фондини қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифалар ижроси учун 14 миллиард 290 миллион сўм кредит маблағи ажратиш режалаштирилган бўлса, амалда 15 миллиард 166 миллион сўм ажратилган. 

Бўлимлар