Нукус шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг судяси жамоатчиликка таништирилди

Нукус шаҳрида Нукус шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг судяси лавозимига номзод Давлетияр Сражатдиновни кенг жамоатчиликка таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов, Ўзбекистон республикаси Судялар олий кенгашининг судяси И.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судининг раиси Н.Хатамов сўзга чиқишди.

Мажлисда кенг жамоатчиликка Нукус шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг судяси лавозимига номзод Давлетияр Сражатдиновнинг ҳаёт йўли, амалга оширган ишлари ҳақида яқиндан таништирилди.

Бўлимлар