Олдин мастер-класс, кейин "Panamilk"ка саёҳат ва "Las Vegas"да ош. Ислам Панаев билан учрашув ҳақида репортаж

Нукус шаҳрида “Строй вектор” МЧЖ таъсисчиси, “Панамилк” савдо белгиси остида сут ва сут маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ислам Панаев ва “Евро строй” МЧЖ раҳбари Шимбергенов Азат иштирокида очиқ мулоқот ва мастер-класс ташкил этилди. Мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси савдо саноат палатаси раҳбари Р.Зарекеевлар сўзга чиқишди.

Очиқ мулоқотда тажрибали тадбиркорлар йиғилганларга ўз тадбиркорлик фаолиятини қандай қилиб бошлаганлиги ва фаолияти давомида учраган тўсиқлар ҳамда уларни қай тарзда бартараф этганликлари билан ўртоқлашди. 

Ёш тадбиркорлар тадбирдан сўнг “Panamilk” сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. У ерда Қутлимурат Панаев ҳар бир ёшнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Шундан сўнг Нукус шаҳридаги "Лас Вегас" ресторанида ёш тадбиркорлар учун ош берилди.

Испам Панаев ва Азат Шимбергенов томонидан билдирилган қизиқарли фикрларни сайтимиз орқали ўқиб боришингиз мумкин.

Расмлар муаллифи Арислан Канназаров ва Байрам Танирбергенов.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар