Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига янги вазир тайинланди

Садиқов Махмуд Саидахмедович Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz"га яқин манбалар хабар берди.

Махмуд Саидахмадович ўтган йилнинг 13 октябр куни Молия вазири лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари этиб тайинланган эди. 

М.Садиқов иш фаолияти давомида Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими иқтисодчиси, Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими бошлигъи ва Амударё тумани молия бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.


Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар