Қўнғиротда меҳрибон қайнона аниқланди

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан барча МФЙ ва ОФЙларда қайноналар ўртасида "Меҳрибон қайнона" танлови ўтказилмоқда. 

Танловнинг Қўнғирот туманида бўлиб ўтган босиқчида хурмат-иззатга эга бўлган қайноналар 3 шарт бўйича, яъни оила қадриятлари ҳақида айтиб бериш, билимларини синаш ёхуд савол-жавоб, қайнона-келин, қайнона-куёв ўртасидаги оилада юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича саҳна кўриниши шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Танлов якунларига кўра "Меҳрибон қайнона" номинацияси бўйича Алимова Клара ғолибликни қўлга киритди. Иштирокчилар ўз номинациялари бўйича фахрий ёрлиқ ва совринлар билан тақдирланишди.

Бўлимлар