Рекорд: Қорақалпоғистонда 777 автомобил рақами 113 миллион сўмга сотилди

Қорақалпоғистон Республикасида рўйҳатдан ўтган, 19 октябрда бошланғич нархи 14 977 500 сўм бўлган 95 777 ААА рақами 16 ноябр куни avtoraqam.uzex.uz сайтида юридик шахсга соат 20:20 да 113 миллион 829 минг сўмга сотилди. Бу ҳақда "makan.uz" хабар бермоқда.

Бу Қорақалпоғистонда сотилган автомобил рақамлари орасида янги рекорд ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 95 А 777 АА авторақами 99 899 925 сўмга сотилган эди.

Бүгинги аукционда 95 777 ААА номери жаңа рекорд баҳада сатылды

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар