Хўжайлида алкогол маҳсулотларини ноқонуний тарзда сотган фуқаро қўлга олинди

Хўжайли туманида, Тахиятош шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида ҳеч қандай ҳужжатсиз алкогол маҳсулотлари билан савдо қилаётганида, давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ушланди, дея хабар бермоқда "Хожейли ҳақыйқаты" газетаси.

Фуқародан тегишли ҳужжатлар сўралганида, уларга ҳеч қандай тегишли ҳужжатлар кўрсата олмаган. 

Бўлиб ўтган судда фуқаро ўз айбига иқрор бўлди. Бу спиртли ичимликларни ўзининг 40 йиллик юбилейига йиғиб қўйганини, рафиқаси касал бўлиб, шифохонага тушиб қолганлиги, шу боис пул керак бўлгани учун сотганлигини, фойда кўриш нияти бўлмаганини сабаб қилиб айтган. Шунингдек, у бир сафар кечиришларини, ўзи кам таминланган оилалар қаторида туришини, 3 фарзанди борлигини айтиб, енгиллик сўраб кўрсатма берди.


Суд ҳимоячи адвокатнинг фикрини тинглаб, унинг иш ҳаракатини бўйнига олиб кечирим сўраганлиги, юқорида келтирилган кўрсатма ва бир йил давомида жавобгарчиликка тортилмаганини эътиборга олди. Унга энг кам жарима жазоси муқдоридан ҳам кам муқдорда жарима солинди.

Бўлимлар