Ғазначинг қани «Ипотека банк»? Блогер банкни танқид қилди

Блоггер Шуҳрат Саидаҳмадов “Ипотека банк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалини танқид қилди. Қуйида ана шу блогни тўлиқ ҳода ўқишингиз мумкин.

15 ноябр куни яқин дўстимнинг тўлов контрактини тўлаш учун Нукус шаҳридаги Ипотека банк биносига бордим. Эрталаб соат 9:00 да боришимга қарамасадан одам жуда кўп экан. Бино ичига кириб ғазначининг олдига бордим, Катта банкда ғазначи биттагина экан...

Лекин, яна бир ғазначининг ўрни бўш эди. Иш вақти соат 9:00 да бошланган, иккинчи ғазначидан эса дарак йўқ!

Орадан бир соат вақт ўтди. Ўша номаълум ғазначидан ҳалиям хабар йўқ...

Ғазначинг қани, "Ипотека банк"? 

Бир соат ичида одамлар шунақанги кўпайиб кетдики, соат 10:00 дан кейин келган мижозлар кейинги кунга қолиши турган гап эди. Боиси, катта банкда битта ғазначи контракт ва шунга ўхшаш тўловларни қабул қилиб ўтирганди. Одамлар эса вақт ўтган сайин кўпайишда давом этарди. Ўша биттагина ғазначидан ёнингиздаги ходим қани, келмайдими деб сўрасак, "ҳозир келиб қолади", дедилар."Ҳозир келиб қоладилар", билан соат 10:00 ошганди.

 

Навбатда турганларнинг орасидан биттаси бошлиқнинг олдига чиқиб, илтимос қилиб иккинчи ғазначини сўради. Шундан кейингина қаерлардандир иккинчи ҳисобчи пайдо бўлди. Касса яқинига келиб қолгандим(зўрға бир соатда) икки ғазначи бир-бирлари билан гаплашяпти. Биринчи ғазначи иккинчи ғазначига қараб:- ҳа, биз томонларда нима қилиб юрибсан?

Иккинчи ғазначи, - вақтинчалик юборишди, юқоридан ...

Ваҳоланки, биринчи ғазначи одамларга "ҳозир келиб қолади", деганди. Демак, ўша одам аслида йўқ эканда...

Ўз-ўзидан савол туғилади. Иккинчи ғазначи қани, «Ипотека банк»? Ўзи у бор одамми?

Мана шу саволларни навбатда турганларнинг кўзларидан илғаб олиш қийин эмас эди.

Хайриятки, отахон ғазначи сўраган эканлар бўлмасам, банкда қолиб кетармидик.

Бўлимлар