Қўнғиротда "қўлбола" "Қаратаў" сотувчиси қўлга олинди

Қўнғирот туманининг С.Алланиязов кўчасида яшаб келган фуқаро Э.Б ноқоқнуний тарзда спиртли ичимликларни сотиш билан шуғулланиб келган, дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри.

Шу йилнинг 25 май куни "Қўнғирот савдо комплекси" МЧЖ ҳудудида уюштирилган рейд пайтида Э.Б фуқаро Т.Мга 0,5 литрлик 96 шиша "Қаратаў" ароғининг ҳар бирини 7 минг сўмдан 672 минг сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.

Қўнғирот тумани темир йўл СEСининг 2017 йил 29 майдаги 12-сонли баённомаси асосида бу 96 шиша ароқ ГОСТ 5863-90 талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Рейд пайтида Э.Бнинг уйи кўздан кечирилганда жами 736 минг сўмлик қўлбола ишланган ароқлар, темир резвали қопқоқлар, спирт миқдорини ўлчашда фойдаланиладиган идиш, воронка ва қоғоз елимлар бор эканлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Э.Бга тегишли жазо тайинланди.

Бўлимлар