Нукус шаҳрида "тиббиёт шаҳарчаси" ташкиллаштирилади

Ажинияз номидаги Нукус педагогика институтининг ўқув биноси Нукус шаҳридаги П.Сейтов кўчаси бўйлаб жойлашган Нукус мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар колледжининг, Нукус агроэкономика касб ҳунар колледжининг, Нукус педагогика касб ҳунар колледжи ётоқхонасининг биноларига кўчирилмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

НДПИнинг ҳозирги жойлашган биноларига Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг кўчиб келиши назарда тутилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармоишида филиалнинг бир-биридан узоқ масофада жойлашган икки биноси бир ҳудудда жамлаштирилса, таълим жараёнини бошқариш енгиллашиши, айниқса талабаларнинг ўқишга улгуриш даражаси ортиши таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, шу ҳудудда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли марказий шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансери, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали ва бошқа тиббиёт ташкилотларида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг таълим жараёнини амалиёт (практика) билан боғлиқ олиб боришда ва "тиббиёт шаҳарчаси"ни юзага келиришда хизмат қилади.

Бўлимлар