Нукус давлат педагогика институтининг ўқув бинолари бошқа жойга кўчирилмоқда

Нукус шаҳрининг 4 томонида жойлашган Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг бинолари (корпуслари) Нукус шаҳридаги П.Сейтов кўчаси бўйлаб жамлаштириш режалаштирилмоқда, дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим системасини янада ривожлантириш чоралари ҳақида"ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги фармойиши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 13 ноябрдаги буйруғи асосида Нукус мелиорация ва сув хўжалиги касб ҳунар колледжининг, Нукус агроэкономика касб ҳунар колледжининг, Нукус педагогика касб ҳунар колледжининг ётоқхонасининг бинолари тегишли ер майдонлари билан бирга Нукус давлат педагогика институтининг балансига бепул топширилади.

Бўлимлар