«Қўнғирот сода заводи» УКнинг қизлари Намангандан медал билан қайтишди

Наманган вилоятида ташкилот ва корхоналардаги ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларига аъзо хотин-қизлар орасида спортнинг волейбол тури бўйича «Ёшлар олтин тўпи» Республика турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. 

«Қўнғирот сода заводи» унитар корхонаси жамоаси турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

- Мусобақа анча шиддатли кечди. Қизлар ярим финалда имкониятни бой беришган бўлса ҳам, 3-ўрин учун кечган беллашувда яхши ҳаракат қилиб, рақибларига имконият қолдирмай, бронза медалини қўлга киритишди, - дейди Ёшлар Иттифоқи ҚР кенгаши ходими Руслан Ташимов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа мусобақанинг ҳудудий босқичида Хоразм ва Бухоро вилояти жамоаларини мағлуб этган эди.



Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар