Амударёда Ёшлар иттифоқининг мактаб етакчилари мактаб директори ва ўринбосари этиб тайинланди

Амударё туманидаги бир неча мактабнинг "Ёшлар иттифоқи" етакчилари мактаб директорлиги ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари этиб тайиланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши раиси Маҳмуд Шерметовга асосланиб, "Ёш репортёрлар клуби" блогери Шуҳрат Саидаҳмадов ўз блогида хабар берди.

Камолов Руслан Ғуломович Амударё туманида 71-сонли умумўрта талим мактаби директори этиб тайинланди. 1987 йилда туғилган Руслан Ғуломович аввал шу мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлаган.

Атаев Зокиржон Тажибоевич Амударё туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари этиб тайиланди. Зокиржон Тажибоевич 1985 йили Амударё туманида туғилган. У шу мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Бўлимлар