Қорақалпоғистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида 271 нафар раис илк бор сайланди

Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови Қорақалпоғистон Республикасида ҳам муқобиллик ва демократик тамойиллар асосида ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

— Сайлов жараёни минтақадаги 15 шаҳарча, 141 овул ва 246 маҳалла фуқаролар йиғинларининг 298 тасида очиқ, 104 тасида ёпиқ усулда ўтказилди. Уларда 25 минг 335 нафар вакил иштирок этди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви масъул котиби Мақсет Палимбетов. — Сайловларда ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғини раиси лавозимига ташаббускор, ҳаётий тажриба ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга 1 минг 324 номзод тавсия этилди. Сайланган 402 нафар фуқаролар йиғини раисининг 23 нафари аёллар бўлса, 271 нафар раис биринчи марта сайланди.

Сайловда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фуқаролар йиғинлари раисларининг 4 минг 160 маслаҳатчиси сайланди. Уларнинг 894 нафари аёллар, 2 минг 564 нафари биринчи марта сайланган фуқаролардир.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар