Хўжайлида харидорнинг палъто пули қайтариб берилди

Ўзига яхши бир палъто харид қилиш учун Есбергенова Қўлқанат Хўжайли марказий бозорига борди. Дўконларнинг биридан ёққан палътони сотиб олди ва мамнуб бўлиб уйига келди. Лекин уйига борса маҳсулотнинг нуқсони бор экан. Сотувчига қайтариб олиб борса, у Қўлқанат опага қўпол муносабатда бўлиб, палтони алмаштириб ёки пулини қайтариб бермади. Бундан норози бўлган фуқаро Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига муожаат қилди. Бу ҳақда федерация Матбуот ва ахборот сектори “KRuz.uz”га хабар бермоқда.

Ариза жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб,  истеъмолчининг палъто учун тўлаган 650.000 сўм пули қайтариб олиб берилди.   

Бўлимлар