Бахтияр Серекеев Россия, Озарбайжон, Туркияга қилган саёҳатлари ҳақида айтди

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкил этилган "Ёш репортёрлар клуби"нинг блогерлари 10 дан ортиқ давлатларда бўлган ёш рассом бахтияр Серекеевдан интервю олишгани ҳақида ёзган эдик.

Блогер Ислам Турғанбаев ўз блогида ана шу суҳбатдан парча келтирди. Қуйида ана шу интервюдан парчани ўқишингиз мумкин.

-Шу кўргазмалар саройидаги расмлардан қайси бири сизга ёқди?

- Менга факат бир расм эмас, кўпгина расмлар ёқди. Масалан, «Амударьё», «Мўйнок», «Урге», «Юсупнинг уйда бахор» картиналари. Мазкур картинада рассом табиат ҳодисаларини гўзаллигини сеҳрини ҳис этган. Унда аниқ ўша муҳит кўринмаса ҳам лекин инсон уни ҳис қилиш орқали ўзига қабул қилади, буни ижодкор ўзи яхши сезади.

- Қайси мамлакатларга бордингиз, қандай таасуротлар бўлди?

- Энг биринчи Озарбайжон мамлакатининг Боку шахрига таклиф қилишди. У ерга ҳар мамлакатдан ижодга, рассомчиликка қизиқувчилар ва фотографлар, журналистлардан битта одамдан чақирди. Учрашувда Озарбайжоннинг тарихи ва маданияти тўғрисида маълумот беришди. Бориб келиш ўзларини ҳисобидан бўлди. Учрашувдан сўнг хужжатли фильм олдик, музейлар билан танишдик. У ерда яна Қуба шахрига бордик. Озарбайжондан кейин Қозоғистонга бордим. Менинг бир асаримни у ерга олиб кетишди ва шу асарнинг ижодкорини кўришимиз керак дея мени таклиф қилишди. Шундан сўнг бориб танишиб мени асаримни 2 йилга олиб қолишди. Кейин Туркияга Симпозиумга таклиф қилишди. Туркиянинг Итхия, Кияч шаҳарларида бўлдим. У ерда ҳам Арт Симпозиум бўлди . Дунёнинг Саудия Арабистони, Миср, Ливан, Норвегия, АҚШ давлатларининг ижодкорлари таклиф этилган, Ўрта Осиёдан икки ижодкор таклиф етилди. Хамма биргаликда тажриба алмашдик. Шундан сўнг мен Россияга фақат музей кўриш учун бордим. Хар бир рассом ё Эрмитажни ёки Луврни кўриши керак. Биринчи Россиянинг Санкт-Петербург шахрида жойлашган Эрмитажни кўрдим, кейин Москва шахридаги А.С.Пушкин номидаги музейга бориб «Третяковский галлерея»ни, «Вангог» нинг оригиналини, «Пикассо»нинг асарларини кўришга бордим, хаммаси шу Москвада сақланмоқда. Шу музейга кириш учун ерта тонгда туриб, музейга бориб 2-3 соат навбатда турганман. Шундан сўнг Калининградга кеттим. Мана шу саёхат", дейди Б.Серекеев.

Бўлимлар