Темур Турдиев: "Орол" олдига қўйилган мақсад лигада жон сақлаб қолиш"

Ўзбекистон биринчилиги 15-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Орол”6:4 баҳсидан сўнг меҳмонлар ўйновчи мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик:

"Ўйинда маҳоратли ҳисобланган“УзДонгЖу” жамоаси устунлигида ўтди бизни жамоамиз таркиби асосан ёшлардан иборат, дарвозабонимиз  ҳам ҳали ёш. Бизга айнан маҳорат етишмади. Ўтган йилги таркиб 90 фоиз алмашиб кетган. Ёшларимизда ўйин амалиёти камлиги сезилиб қоляпти. 

Жамоа олдига қўйилган мақсад лигада жон сақлаб қолиш. Шароитларимиз ўтган йилги билан солиштирганда бирмунча яхшиланган шунинг учун асосан ёшлардан иборат жамоа тузиб келажак учун ишлаяпмиз - дея сўзини якунлади Турдиев.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Манба : championat.asia

Бўлимлар