Нукусда савдо мажмуасида ишловчи ходим ўғирлик содир этиб қўлга тушди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳуқуқ-тартибот идораларига маҳаллий тадбиркор Д.Г.нинг Нукус шаҳридаги савдо мажмуасида жойлашган дўконидан сотувга қўйилган кийим-кечаклар ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Тезкор қидирув ишлари натижасида жиноятчи шахси аниқланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога, деганларидек, қинғир иш ушбу савдо мажмуасида ишловчи Ж.Р. томонидан содир этилган экан. 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси асосида жиноят иши кўзғатилди.

Бўлимлар