"Орол" мавсумни қайси стадионда бошлайди?

3-апрел куни Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лиганинг 1-турида ўз майдонида Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоасини қабул қилади.

"Орол" жамоаси ўз ўйинларини ўтказадиган "Турон" ўйингоҳида айни пайтда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу боис, жамоанинг кубокдаги "Қизилқум"га қарши ўйини Навоийга кўчирилган эди.

Охирги маълумотларга кўра, стадион реконтрукцияси ҳали битмаган. Шу боис эртанги беллашув Нукусдаги "Олимпийский" стадионида соат 16:00 да бошланади. Барча мухлисларни эртанги ўйинга таклиф этамиз.

«Орол» (Нукус) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши), Т. Суюнов (Гулистон), Д. Убайдуллаев (Гулистон)
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент)

Фурқат Юсупов
Манба: www.KRuz.uz
           

Бўлимлар