Чимбойда 5 ҳолатда яширин ишлаб чиқариш ҳолатларига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ёнидаги солиқ, валютага боғлиқ жиноятларга ва жиноий дароматларни легаллаштиришга қарши курашиш Депортаменти Қорақалпоғистон Республикаси Чимбай тумани бўлим томонидан 2015 йил давомида иқтисодиётимизга салбий таъсир теккизаётган яширин ишлаб чиқаришнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда, дея хабар беради "Шимбай ҳаўази" газетаси.

Хабарда айтилишича, олиб борилган ишлар натижасида 5 ҳолатда яширин ишлаб чиқариш ҳолатларига чек қўйилди ва қонунбузарлардан 36 312 300 сўмлик товар маҳсулотлари ва ускуналари олиб қўйилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Бўлимлар