Рассом Бахтияр Серекеев Шри-Ланкага қилган саёҳати, Ҳинд океанини кўргани айтиб берди (+Шри-Ланкадан фото)

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкил этилган "Ёш репортёрлар клуби"нинг блогерлари 10 дан ортиқ давлатларда бўлган ёш рассом Бахтияр Серекеевдан интервю олишгани ҳақида ёзган эдик.

Блогер Севара Коптилеуова ўз блогида ана шу суҳбатдан парча келтирди. Қуйида ана шу интервюдан парчани ўқишингиз мумкин.

- Саёҳатлар ҳақида нима дейсиз?

- Саёҳатга келадиган бўлсак у ҳам бир касаллик сингари, бир борсангиз яна боргингиз ва бошқа кўплаб жойларга саёҳат қилгингиз келаверади. Ўтириб ҳар мамлакатларнинг рўйҳатини тузиб чиқдим ва интернетдан кузатдим. Мисол учун Малайзияга бориш учун жудаям кўп пул кетар экан, ўйлаб қарасам бу пулларни умрим охиригача ҳам йиға олмайман. Интернетда қандай саёҳат қилишни ўргатадиганлар бор эканини эшитдим. 80 $ билан 80 мамлакатни айланиб чиққанлар ва 500 $ билан Украинадан Таиландга кетиб 2-3 йил яшаб юрганлар ҳам бор экан. "Бу қанақасига?", деган савол келиб чиқади. Бунинг усуллари, сирлари жуда кўп. "Авто-стоп" дегани бор, шу билан саёҳат қилса ҳам бўлади. Мен буни Ўзбекистонда кўрганим йўқ лекин Қозоғистонда кўрганман. "Авто-стоп" бу йўлда йўловчиларни тўхтатиб, пули йўқлигини айтиб манзилгача ҳамроҳ қилишини сўрашдир.

- Шри-Ланкада ҳам бўлган экансиз. У давлат билан Ўзбекистоннинг орасидаги фарқларни ва шу саёҳат давомида қандай қизиқарли воқеалар бўлганини айтиб берсангиз

- Аввало улар учун мен қизиқ бўлдим.(кулади) Менга "Сен Хитойлик ёки Японияликсан", деб, шу юртдлардан келган сайёҳ сифатида қарашди. У жойларда қандайдир муаммолар бор деб ўйламайсиз. Ҳаммаси сен билан гаплашишга уринади ва илиқ табассум билан ҳаммасини ҳал қилиб жилмайиб юришади. У ерда 5200 зинадан иборат тоғ бор. Мен ҳам ўзимнинг қизиқувчанлигим учун чиқишга қарор қилдим. Биринчи чиққанимда байрам туфайли ҳар мамлакатлардан сайёҳлар келишган эди ва жой тиқилинч, ҳаракатланиш секин эди. Ўрмонлар орасидан амаллаб чиқиб 300 метрча қолганида чиқмаслигимни айтиб тўхтаб қолгандим. Шунда ёнимга турган Россиядан келган сайёҳларнинг ўзаро суҳбати мени ўзига қаратди. Улар доимо вазиятдан чиқиш йўлларини билишади. Мен ҳам улар изидан юриб чиқиб олдим ва қуёш чиқишини томоша қилдим. Менимча энг қийини шу бўлди. Ҳинд океанини кўрдим. Ҳаммаси меҳрибон, сенинг мақсадинг бўлса гўё эришишинга ёрдам бераётгандек туюлади.

Бахтияр Серекеев Россия, Озарбайжон, Туркияга қилган саёҳатлари ҳақида айтди >>>

 

in Sri Lanka))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

)))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Дороги...

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Шри-Ланка

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Как в фильме )))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Рыбаки, Шри-Ланка

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Рыбаки

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Sri Lanka)))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Train, Sri Lanka

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Indian Ocean)))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Бесплатный душ)))

Публикация от Bakhtiyar (@serekeevb)

Бўлимлар