Ҳиндистонлик шифокорлар Қорақалпоғистонга келишди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида яқинда Нукусга Ҳиндистоннинг “Артемис” клиникасининг гастроэнтеролог-шифокори Манзоор Аҳмад Мирнинг етакчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар келиб, соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказишди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Улар Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида “ҳомиладорлик даврида учрайдиган жигар касалликларининг профилактикаси ва даволаш усуллари” мавзусида ўқув семинари ўтказишди.

Тадбирга республикамиздаги барча шаҳар ва туманлардаги тиббиёт ташкилотларининг умумий амалиёт шифокорлари, гастроэнтерологлари, акушер гинекологлари иштирок этди.

Шунингдек, улар Қўнғирот тиббиёт бирлашмасида, Республика шифохонасида бўлишди. Беморларни кўриб, шифокорлар билан бирга тажриба алмашишди.

Бўлимлар