Амударёда ҳаридорнинг мурожаати жойида ҳал этилди

Амударё тумани Қиличбой ОФЙ “Хизр эли” маҳалласида яшовчи Айсина София ариза билан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя  қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унга кўра фуқаро тумандаги 199-сонли дўкондан 430.000 сўмга ёғоч кесиш дастгоҳини харид қилган. Лекин уни уйига олиб боргач ишламай қолган. Бу Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот ва ахборот сектори “KRuz.uz”га хабар бермоқда.

Сотувчи турли баҳоналар билан уни бир неча марта таъмирлайди. Лекин у барибир уйига боргач яна ишламай қолади. Бундан норози бўлган истемъолчи сотувчига бошқасига алаштириб беришини сўраса ундан рад жавобини олади.

Мурожаат жамият томонидан ўрганиб чиқилиб, дастгоҳ янгисига алаштириб берилди. 

Бўлимлар