Нукуслик талаба чекка қишлоқлардаги инсонларни дори-дармонлар билан таъминлаш учун дрон қурилмасини ишламоқда

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали талабаси дрон қурилмасининг наъмунасини ишлаб чиқмоқда, дея хабар бермоқда www.megaline.uz сайти.

Биноқулов Алим ҳозирги вақтда филиалнинг Телекоммуникация технологиялари таълим йўналишининг 3-босқичида ўқийди. У ҳозирги вақтда ҳавода ҳаракатланувчи дрон қурилмаси устида ишламоқда. Қурилма ҳали тайёр бўлмаган бўлса ҳам, унинг айрим элементлари ишлаб бўлинди.

Қарақалпақстанлы студент дрон қурылмасын ислеп шықпақта

А.Биноқулов келажакда ўз ишлаган қурилмасига махсус микро-контроллер ўрнатиб, интернет тармоғи орқали бошқаришни режалаштирмоқда. У келажакда мазкур қурилма орқали узоқ қишлоқлардаги инсонларни дори-дармонлар билан таъминлашни мақсад қилган.

Ислам Узакбергенов

Бўлимлар