Нукус кўчалари бўйлаб янги светафорлар ўрнатилмоқда

Нукус шаҳридаги Аллаяр Дўсназаров кўчаси бўйлаб барча талабларга жавоб берадиган замонавий, янги светофорлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби"нинг блогери Шуҳрат Саидаҳмадов ўз блогида хабар берди.

Бундай бунёдкорлик ишлари Тўрткўл ғузорида ҳам давом этмоқда. Бундан ташқари янги йўл белгилари ҳам бундан кейин ҳайдовчи ва йўловчилар хизматида бўлади.

Светофор ва йўл белгиларни ўрнатаётган мутахасисснинг фикрича, замонавий йўл белгилари шаҳар меҳмонлари, ҳайдовчилар ва йўловчиларга анча қулайлик яратади. Светофорлар эса серқатнов йўл ҳаракатларини тартибга солади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар