Нукусда "Ёшлар пресс клуби" фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида "Ёшлар пресс клуби" ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкил этилган «Ёш репортёрлар клуби» аъзолари ва Қорақалпоғистон Республикаси ОАВ ходимлари иштирок этадиган «Ёшлар пресс клуби»да Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирлик, қўмита, бошқарма, ҳокимият, банк, партия, олий таълим муассасаси ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек тадбиркорлар, фермерлар, спортчи ва муваффақиятга эришаётган ёшлар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришади. Бундан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишларни ОАВда кенг ёритиб бориш ҳисобланади.

"Ёшлар пресс клуби"нинг ҳар бир сони ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда ёритиб борилади. 

Яқин орада "Ёшлар пресс клуби" ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар