O‘zLiDeP фаоллари ҳайрли ишда ҳам фаол

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 14 июнь Халқаро донорлар куни муносабати билан “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, хусусан, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, миллатимиз генафондини асраш-абайлаш ҳамда инсониятга ҳаёт бахшида этаётган оналарнинг соғлигини сақлаш мақсадида партия ходимлари, бошланғич партия ташкилоти фаоллари иштирокида Республика қон қуйиш станциясида амалий хайрия тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида партия фаоллари донор сифатида қон топширишди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари Асем Сырымбетова:

—Қалбида эзгуликлар тўла инсон доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса-чи? Ўйлайманки, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Донорларни ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар дейиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда беғараз донорлик ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида партиямиз томонидан ҳам инсонларга ёрдам бериш мақсадида партия фаолларини жалб этган ҳолда мана шундай ҳайрия тадбирларини ташкл этиб, аҳолимиз саломатлиги йўлида ўз ҳиссамизни қўшиб келяпмиз.

Республика қон қуйиш станцияси Бош шифокори Аймурат Танирбергенов:

— Амалиё шуни кўрсатадики, қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёж жуда катта. Касалхоналарни зарур миқдорда қон билан таъминлаш учун жуда кўп донор қони керак бўлади. Мазкур жиҳатларни эътиборга олган ҳолда мамлакатимизда донорлик фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мустақиллик йилларида қон қуйиш соҳасини модернизация қилиш ва ривожлантириш, малакали кадрлар билан қамраб олишда, даволаш муассасаларини туну кун қон қисмлари билан таъминлашда самарали ишлар йўлга қўйилган. Бу жараёнларда беғараз ёрдам сифатида донорлик учун кўнгилли равишда ташриф буюраётган аҳолимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходими Абилаким Умирбаев:

— Бугунги тадбирда қайд этишганидек, агар кишилар бағрикенглик намунаси сифатида тиббий эҳтиёж учун қон топширсалар, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат кўрсатган ҳолда мамлакат аҳолиси саломатлигини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган бўлади. Шу маънода хайрия тадбирида иштирок этган ҳамкасбларим қаторида мен ҳам биринчи марта донор сифатида қон топширдим.  Аввал тиббий кўрикдан ўтиб, кейин шифокорлар назоратида амалга оширилган мазкур жараёнларда англаб етдимки, донорлар ҳиммати туфайли ҳар йили кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Чунки қоннинг бир томчиси ҳам ҳаёт демакдир. У шундай бебаҳоки, бемор ҳаётни сақлаб қолишда унинг ўрнини ҳеч нима билан алмаштириб бўлмайди. Шу боис ҳам O‘zLiDeP хайрихоҳлари ҳам бундай эзгу ишларни ҳар йили давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қуйишди.  

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

Бўлимлар