Қўнғиротлик аёл чегарани бузиб ўтгани учун жазога тортилди

Қўнғиротда туғилган, бир фарзанднинг онаси, тумандаги “Сувенли” ОФЙ ҳудудидаги “Кўкли-кўл” овулида яшовчи С.А бундан икки-уч йил муқаддам ишлаб пул топпиш мақсадида Нукусдан “Нукус-Алмата” йўловчи поездида қонуний тарзда Қозоғистон Республикасига йўл олиб, топилган ишларни ишлаган. Бу ҳақда “Еркин Қарақалпақстан” нашри хабар бермоқда.

Кафеларда ишлаб, тегишли пулини ололмаган, кейин одамларнинг уйида бола боқувчи бўлиб ишлаган. Бироқ у иши ҳам келишмаганидан сўнг уйга қайтишга мажбур бўлади. Ўтган йили Алмата шаҳридан автобусга йўлга чиқиб, юртимиз чегарасига яқин жойда тушиб қолади.

Бунга сабаб, Қозоғистондаги вақтида ҳисобда турмаганлиги учун чегарада ушланишини олдиндан билади. Натижада Ўзбекистон Республикасида “Ғишт-кўприк” божхона ва чегара-назорат ўтказиш постидан айланма йўллар орқали ноқонуний тарзда юртимизга кириб келади.

Қонунни қўпол тарзда бузгани учун С.А Жиноят ишлари бўйича 
Қўнғирот тумани суди томонидан тегишли жазога ҳукм қилинди.

Бўлимлар