Орал Атаниязова: “Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасига 372 млрд сўм ажратилди”

Тошкент тиббиёт институти Нукус филиали директори, тиббиёт илмлари доктори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Орал Атаниязова “Еркин Қарақалпақстан” нашрида тиббиёт соҳасида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

“2017 йили Қорақалпогъистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида реформалашга 372 млрд сўм ажратилди. Бу кўрсаткич 2016 йилга солиштирганда 118 фоизни ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг бошланғич бўғинларида оптимизация ўтказилди, тиббиёт бирлашмалари замонавий техника билан таъминланди ва модернизация қилинди. Патронаж тиббиёт ҳамшираларининг штати 20 фоизга кўпайди. Хорижнинг энг яхши клиникаларининг мутахассислари билан бирга ишлашиш йўлга қўйилди, улар томонидан юқори технологик тиббий ёрдамлар кўрсатилди ва охирги 8 ой ичида 40 дан ортиқ мураккаб операциялар амалга оширилди”, - дейди О.Атаниязова.

Бўлимлар