Амударёда сайланган фуқаролар йиғини раисларининг 98%и олий маълумотли

Амударё туманида жами 47 та фуқаролар йиғинларида йиғин раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови йиғилишларида вакил бўлиб сайланган жами 3190 нафар вакиллардан 2974 нафаи бевосита сайловларда иштирок этдилар, дея хабар бермоқда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси.

Эътиборли жиҳати, сайланган 47 нафар фуқаролар йиғинлари раисларининг 46 нафари олий маълумотлидир. Улардан 2 нафарини аёллар ташкил қилади, олдин ишлаб келаётган 17 нафар йиғин раиси лавозимига қайта сайланди, 30 та фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари янгидан сайланди.

Фуқаролар йиғини раисларининг 471 нафар маслаҳатчилари сайланди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар