ИИВ ходимлари Устюртда ишлаётган Кореялик мутахассислар билан учрашишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция  ва  фуқароликни  расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция  ва  фуқароликни  расмийлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда, Қўнғирот туманида жойлашган Сургил газ кони негизидаги Устюрт газ-кимё мажмуасида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган маҳаллий ҳамда Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув  ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ МвФРБ ходимлари «KRuz.uz» сайтига хабар беришди.

Уларга паспорт–виза қоидлари, ҳусусан хорижий фуқароларнинг республикамизга келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтиш тартиблари тушунтириб берилди.

Ҳукуматимиз Қарорларига биноан, ушбу Сургил газ-кимё мажмуасига жалб этилган хорижий мутахассисларга Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар аэропортининг ўзида имтиёзли равишда кўп маротабалик визалар бериш ҳамда улларни турар жойлари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилган. Бу эса ўз навбатида келгусида хорижий инвесторларни республикамизга жалб этилишида ижобий таъсир этади.

Устюрт  газ кимё  мажмуаси  Марказий  Осиёдаги  йирик  кархоналаррнинг  бири  бўлиб, хозирги  кунда 1500 нафардан  ортиқ ишчилар фаолият  олиб  боради. Махаллий ишчилар  билан  бирга     хорижий мутахассисларга шароит  яратиш  максадида шинам  ётоқхона, дам  олиш  ўринлари, овкатланиш  ўринлари  билан  таъминланган.

Корхана пасёлкасида  шу йили  380  ўринга  мўлжалланган янги  умумтаълим  мактаби  ишга  туширилиб  ўзбек, қозоқ, рус, қорақалпоқ  тилларида ўқитиш йўлга қўйилган.

Бўлимлар